Онгли истеъмол тренди. Рақамли маркировка маҳсулотлар ҳақидаги тасаввурни қандай ўзгартиради?

Замонавий жамият харид қилишга даъватлар билан ўралган бўлиб, бу, шубҳасиз, онг ва истеъмолчилик одатларига таъсир қилади. Бироқ, ҳар доим ҳам харид фойдали ва асосли бўладими? Кўпинча одам иккита қуённи тутишни хоҳлайди - бренд буюмини сотиб олишни, лекин шу билан бирга чўнтагига зарар келтирмасликни истайди. Арзонроқ аналоглар ортидан қувиб, виждонсиз сотувчи қўлига тушиб қолиш ва контрафакт сотиб олиш хавфи эса юқори. Истеъмолчи сохта маиший техника сотиб олиб, пул йўқотса, сифатсиз дори ва қалбаки ичимликлар сотиб олиб ўз соғлиғини хавф остига қўяди. Бу эса баъзан тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.
Бугунги кунда тобора кўпроқ одамлар онгли истеъмол сари йўналмоқда. Истеъмолчилар маҳсулот ҳақида кўпроқ маълумот олишни истамоқдалар ва шу билан бирга талабчан бўлмоқдалар: улар айнан нимани сотиб олишларини, товар қаердан келишини ҳамда у ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдирмаслигини билишни хоҳлайдилар.
Рақамли маркировка товарларни қабул қилиш ва истеъмолчиларнинг брендлар билан ўзаро муносабатларини тубдан ўзгартирувчи муҳим воситадир. Ушбу инновацион ёндашув маҳсулот сифати ва ҳақиқийлигига янгича муносабатни шакллантиради.
Рақамли маркировка истеъмолчиларга фактлар ва шаффоф маълумотларга асосланиб, онгли қарорлар қабул қилиш имконини беради.
Вақтни беҳуда сарфламасдан
Хилма-хил товарлар орасида умид ва эҳтиёжларга мос келадиган маҳсулотни аниқлаш осон бўлмайди. «Asl Belgisi» рақамли маркировка кодларини ўқиш учун мобил илова харидга оқилона ёндашишга ёрдам беради. Яқингача истеъмолчи қадоқлаш ёки қўллаш бўйича йўриқномани батафсил ўрганиши, таркибини ўқиши, майда тафсилотлар ва ноаниқ шрифтларни тушуниши керак эди. Энди «Asl Belgisi» мобил иловасида (Android / iOS) Data Matrix-кодни сканерлаш ёрдамида харидор товарнинг келиб чиқиши, унинг таркиби, ишлаб чиқариш шароитлари ва яроқлилик муддатлари ҳақида маълумотга эга бўлади. Шундай қилиб, истеъмолчи ўз вақтини тежайди ва ҳалол ишлаб чиқарувчидан товар сотиб олишига ишонч ҳосил қилиши мумкин.
Ортиқча харажатсиз
Замонавий истеъмолчи харидга кўпроқ вазминлик билан ёндашади ва молиявий йўқотишлардан қочишга ҳаракат қилади. Арзон товарни сотиб олиш анча фойдали бўлиб туюлар балки, аммо бундай харид пулни нооқилона сарфлаш, сифатсиз маҳсулотга эга бўлишга олиб келиши ва ҳатто ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Мажбурий маркировкалаш бундай ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради ва товар танлашни янада асосли қилади.
Соғлиққа зарарсиз
Рақамли маркировка ишлаб чиқаришнинг экологик жиҳатларини кузатиш имконини беради. Харидорлар атроф-муҳитга таъсир қилиш хавфсизлиги ва маҳсулот таркибида зарарли компонентлар йўқлигини кафолатлайдиган сифат сертификатларига эга бўлган брендларни афзал кўриб, маҳсулотларни танлашга онглироқ ёндашадилар. Маҳсулот таркиби ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқлигига одамларнинг соғлиғи, баъзан эса ҳаёти ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай қилиб, товарнинг қонунийлиги ва сифатига ишонч ҳосил қилиш имконини берувчи рақамли маркировка тизимига ишониш одати шаклланади.
Рақамли маркировка - бу истеъмолчи учун ҳам, бозорнинг бошқа иштирокчилари учун ҳам максимал очиқлик ва шаффофликдир. Қадоқдаги Data Matrix кодини сканерлаш орқали харидор қўлида асл товар борлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Код ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот, серия рақамини ўз ичига олади ва криптоҳимоя туфайли маълумотларни қалбакилаштириш имконсиз бўлади. Тадбиркорлар эса ушбу код бўйича товарнинг якуний истеъмолчигача бўлган йўлини кузатишлари мумкин.
Ҳаёт сифати кўп жиҳатдан маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатига боғлиқ. Фақат синалган маҳсулотларни сотиб олиш, ҳар бир харидни синчиклаб ўйлаш, маҳсулотни ўрганиш, нархини таққослаш керак. Мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган маҳсулот гуруҳлари рўйхати йилдан йилга кенгайиб борар экан, истеъмолчиларнинг онглилик тренди фақат тезлашиб боради.
Рақамли маркировка эса қалбаки маҳсулотлар ва инсофсиз ишлаб чиқарувчиларни аниқлашда самарали восита бўлиб хизмат қилади. Истеъмолчилар ҳам, бозорнинг виждонли иштирокчилари ҳам ютади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter