Ўзбекистон импортида қайси маҳсулотлар улуши юқори?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 29,6 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга ошган.
Импорт таркиби қуйидагича (АҚШ долларида):
- Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — $9,7 млрд (+20,0 фоиз);
- Саноат товарлари — $4,4 млрд (+10,1 фоиз);
- Хизматлар — $3,6 млрд (+13,3 фоиз);
- Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — $3,6 млрд (+15,6 фоиз);
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — $3,3 млрд (+41,9 фоиз);
- Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — $2,5 млрд (+10,7 фоиз);
- Турли хил тайёр буюмлар — $1,0 млрд (+14,0 фоиз);
- Ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари — $909,8 млн (+14,1 фоиз);
- Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари, ёғлар ва мумлар — $363,0 млн (+25,3 фоиз);
- Ичимликлар ва тамаки — $222,2 млн (+15,3 фоиз).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter