Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон хориждан кўпроқ нималар импорт қилмоқда?

Ўзбекистон хориждан кўпроқ нималар импорт қилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июл ойларида Ўзбекистон импорти 29,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга кўп.

Импортнинг энг катта қисми машина ва транспорт асбоб-ускуналари ҳиссасига тўғри келган — 9,7 млрд доллар. Бу умумий импортнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади. Ушбу йўналишда ўсиш 20 фоиз бўлган.

Саноат товарлари импорти 4,4 млрд долларга, хизматлар импорти 3,6 млрд долларга етган. Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти ҳам 3,6 млрд долларни ташкил қилган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импорти 3,3 млрд долларга етган. Бу йўналишда ўсиш 41,9 фоизни ташкил этиб, келтирилган таркибдаги энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар импорти 2,5 млрд доллар бўлган. Ушбу кўрсаткич йиллик таққослашда 10,7 фоизга ошган.

Турли хил тайёр буюмлар импорти 1 млрд долларга етган ва 14 фоизга ўсган. Ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси 909,8 млн долларлик импорт қилинган.

Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ва мумлар импорти 363 млн долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,3 фоизга кўп.

Ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари импорти эса 222,2 млн доллар бўлган. Ушбу йўналишда 15,3 фоизлик ўсиш қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг