Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ташқи савдосида манфий салдо 11,7 млрд долларга етди

Ўзбекистон ташқи савдосида манфий салдо 11,7 млрд долларга етди

2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4 млрд долларга ёки 7,6 фоизга кўп.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, ташқи савдо айланмасининг 22,9 млрд доллари экспорт, 34,5 млрд доллари эса импорт ҳиссасига тўғри келган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 фоизга камайган бўлса, импорт 16,3 фоизга ўсган.

Натижада Ўзбекистон ташқи савдосида 11 млрд 668,7 млн долларлик манфий салдо шаклланган.

Таққослаш учун, 2025 йил январь–август ойларида ташқи савдо айланмаси 53,4 млрд доллар, экспорт 23,7 млрд доллар, импорт 29,7 млрд доллар бўлган. Ўша даврда манфий салдо 6 млрд доллар атрофида эди.

Шу билан бирга, олтинни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистоннинг товарлар экспорти ўтган йилга нисбатан 28,7 фоизга ўсиб, 11,5 млрд долларни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг