Ўзбекистонда АЭС ишга туширилиши йилига 3,7 млрд кубометр табиий газни тежайди
Ўзбекистонда АЭСнинг ишга туширилиши йилига 3,7 млрд. кубометр табиий газни иқтисод қилади, 14 млн. тоннагача ис гази ва 36 минг тоннагача азот диоксиди чиқарилиши микдорини камайтириш имконини беради.
18 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов «Росатом» Давлат корпорацияси бош директорининг биринчи ўринбосари Александр Локшин билан учрашувда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалаларини муҳокама қилган.
Таклиф этилаётган Россия технологияси зилзила, цунами, бўрон, самолёт қулашидан ҳимоялаш бўйича барча постфукусима хавфсизлик талабларига ҳам жавоб беради. Бундан ташқари, энергоблок қушҳимоя қобиғига эга бўлиб, бу унинг эксплуатацияси хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайди. Энергоблокнинг хизмат кўрсатиш муддати 60 йилни ташкил қилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳудудида атом электр станцияси қурилишида Россия билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни 2018 йил 13 октябрь куни тасдиқлаганди. Атом электр станцияси Навоий ва Бухоро вилоятлари оралиғидаги Тўдакўл сув омбори яқинида қурилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан 2018 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро биринчи форуми доирасида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станцияси лойиҳасига старт бериш учун рамзий тугмани босишганди.
АЭС Россиянинг «Росатом» агентлиги билан ҳамкорликда қурилади. Унинг биринчи навбати 2028 йилга келиб ишга туширилиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter