Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда АИ-80 бензинининг нархи арзонлашди

Ўзбекистонда АИ-80 бензинининг нархи арзонлашди

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»га 24 914,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 12 471,03 тоннаси, яъни 50,0 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 38 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 246,3 минг сўмдан 6 159,6 минг сўмгача ёки 1,4 фоизга пасайган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 234,5 минг сўмни, АИ-91 – 7 917,0 минг сўмни ташкил этган. 

Аввалроқ, Ўзбекистонда бир ойда қанча бензин ишлаб чиқарилиши маълум қилинганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг