Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 16 июлидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, АҚШ доллари курси бироз ошиб (+6,14 сўм), 8584,50 сўмни ташкил этди.
Евро курси ҳам бу ҳафтада қимматлашди (+45,52) ва бир евро 9673,35 сўм этиб белгиланди. Россия рубли ҳам бироз қимматлаб (+1,82), 136,34 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter