Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда инфляция 9 фоизгача пасайгани эълон қилинди

Ўзбекистонда инфляция 9 фоизгача пасайгани эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташланганини қайд этди.

Ҳар бир сармоядор ўзини эркин ва ишончли ҳис қилиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди. Ўтган йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Инфляция 9 фоизгача пасайди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари муттасил ошмоқда. Валюта бозори ва олтин-валюта захиралари барқарорлиги сақлаб қолинмоқда.

Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди, дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Ўтган йилнинг ўзида хорижий инвестициялар ҳажми қарийб икки баробар кўпайди.

Энергетика соҳасида «ACWA Power», «Masdar», «Total Eren», «Voltalia», «Ҫalɩk» ва «Aksa»; кимё саноатида «Air Products», «Indorama» ва «Камсе», тоғ-кон ва металлургияда – «Orano» ва «DANIELI», автомобилсозлик ва электротехника йўналишларида «BYD», «Kia» ва «Samsung», қурилиш соҳасида «Коҫ» ва «KNAUF» каби дунёнинг етакчи компаниялари ҳамда йирик брендлари билан 300 дан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга туширилгани ва юз минглаб янги иш ўринлари яратилгани катта мамнуният билан таъкидланди.

Бугунги форум доирасида дунёнинг илғор компаниялари ҳисобланган «Linde», «Orascom», «DataVolt», «Bonafarm», «PASHA holding» ва бошқа шериклар иштирокида янги йирик лойиҳаларга старт берилади.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари бу ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хорижий инвесторларга, барча ҳамкорларга чуқур ва самимий миннатдорлик изҳор этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг