Ўзбекистонда «Татнефть» АЁҚШлар тармоғи очилди
Россиядаги энг йирик АЁҚШ тармоқларидан бири ҳисобланган «Татнефть» компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Илк АЁҚШнинг тантанали очилиш маросими Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида Ташкент-Нурафшон йўлининг 5-километрида бўлиб ўтган.
Маросимда сўзга чиққан «Татнефть» бош директори Наиль Маганов компания Ўзбекистон билан кўп соҳаларда, жумладан геологик разведка, автошиналар ишлаб чиқариш, кончилик ишларида ҳамкорлик қилаётганини қайд этган.
Тошкент вилоятида «Татнефть» илк АЁҚШни ишга туширилди. Келажакда компания улгуржи ёнилғи савдо тармоғини ҳам кенгайтиришни режалаштирилган. АЁҚШлар Россия нефт корхоналари маҳсулотини, жумладан «ТАНЕКО»нинг юқори сифатли бензинини етказиб бериш билан шуғулланади.
АЁҚШларда Россияда ишлаб чиқарилган Аи-95, Аи-92, дизель ёнилғиси ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Аи-80 бензинлари ҳамда метан гази сотиш режелаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter