Каттақўрғондаги АЁҚШда ёнғин: қурбонлар бор

Самарқанддаги бахтсиз ҳодисада икки киши ҳалок бўлди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида 7 май куни ёнғин содир бўлди.Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси.
Тахминан 15:06 ларда Қуштепа маҳалласида жойлашган АЁҚШ ҳовлисидаги ҳажми 10 метр куб бўлган 2 дона ёқилғи сақловчи сиғимда (солярка) «ЗИЛ» автомашинасига ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, оқибатда 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро жароҳат билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter