Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга кофе импорти камайди

Ўзбекистонга кофе импорти камайди

Фото: Fbc.ua

2024 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон хориждан 697,2 минг АҚШ долларига тенг 81,4 тонна кофе импорт қилди, дейилади Статистика агентлиги маълумотларида.

Кофе импорти 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,8 тоннага камайган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-феврал ойларида 16 та давлатдан кофе харид қилган.

2024 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон энг кўп кофе импорт қилган давлатлар:

  • Италия — 27,8 тонна
  • Германия — 15,2 тонна
  • Полша — 8,8 тонна
  • Россия — 7,4 тонна
  • Буюк Британия — 4 тонна
  • Бразилия — 2 тонна.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг