Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўздонмаҳсулот»га янги раис тайинланди

«Ўздонмаҳсулот»га янги раис тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ раис Сурат Ҳайдаров хизмат вазифаларини кўп марта суиистеъмол қилган ҳолда қариндош-уруғларини «Ўздонмаҳсулот» тизимидаги корхоналарга ишга жойлаштиргани, бунинг оқибатида пора олишнинг ўзига хос механизмини йўлга қўйгани, хусусан, жойлардаги дон маҳсулотлари корхоналари фаолиятида аниқланган камчиликларга кўз юмиш учун салмоқли пуллар пора сифатида олингани, бу жиноятларда унинг куёви Жамшид Шарипов унга фаол ёрдам бериб келгани маълум қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилганди.

«Ўздонмаҳсулот» АКнинг асосий вазифаларига юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек нон-булка, макарон ва қандалотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлаш киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг