Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ бир қатор мулкларни сотувга қўймоқда

«Ўзмиллийбанк» АЖ бир қатор мулкларни сотувга қўймоқда

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» Акциядорлик жамияти томонидан «Sherobod textile invest» МЧЖ ва «SOUTH SHINGDONG GROUP» МЧЖга тегишли мулкларга салоҳиятли инвесторларни ҳамкорликка чорлайди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ қуйидаги мулкларни «E-Auksion» электрон савдо платформаси орқали сотувга қўймоқда:

«Sherobod textile invest» МЧЖга тегишли Шеробод тумани, Сеплон ҚФЙ, Ғўрин-гиламбоп маҳалласида жойлашган «Ип калава, трикотаж мато ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чикаришга ихтисослаштирилган текстиль корхонаси» (баҳоланган қиймати – 7 489 446 АҚШ доллари);

«Sherobod textile invest» МЧЖга тегишли Шеробод тумани, Сеплон ҚФЙ, Ғўрин-гиламбоп маҳалласида жойлашган ип-калава, трикотаж мато ишлаб чиқариш ускуналари (баҳоланган қиймати – 10 906 523 АҚШ доллари);




«SOUTH SHINGDONG GROUP» МЧЖга тегишли Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза (Соатов) 11-уй манзилида жойлашган 2 қаватли ишлаб чиқариш биноси (баҳоланган қиймати – 430 000 АҚШ доллари);




«GO’ZAL» ХКга тегишли бўлган Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 19-уй манзлилида жойлашган 3 қаватли ертўлали маиший ишлаб чиқариш биноси (баҳоланган қиймати – 400 000 АҚШ доллари);



«SOUTH SHINGDONG GROUP» МЧЖга тегишли Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси, 41»п» манзилгоҳда жойлашган 2 қаватли пиво заводи, гўштхона, савдо дўкони ва омборхона бинолари (баҳоланган қиймати – 2 000 000 АҚШ доллари) ;



Мажмуа ва бино-иншоотларнинг бошланғич нархи жами 21 225 969 АҚШ долларидан иборат.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

+99899 748-86-86, +99878 147-15-73, +99893 106-13-55, (78)147-15-70.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг