Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пахта етиштирувчиларга янги имтиёз тақдим этилмоқда

Пахта етиштирувчиларга янги имтиёз тақдим этилмоқда

Фото: Xabar.uz

«Пахта хомашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (379-сон, 14.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

2023 йил ҳосилидан пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;

- ҚҚСни пахта хомашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатигача тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади;

- 2026 йил 1 апрелгача пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда ҚҚСни ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаганда, юзага келган солиқ қарздорлигини ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га 3 ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;

- пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини қишлок хўжалиги корхоналари (фермер хужаликлари) томонидан ҚҚС бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.

ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури ишга туширилади.

2023 йил 5 сентябргача ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилиб, 2023 йил 15 сентябрдан «Агроплатформа» ахборот тизимига интеграция қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг