Фото. Президент борган логистика марказига медиа-тур ташкил этилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан 2018 йилнинг 12-14 март кунлари «Давлат дастурларининг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари» лойиҳаси доирасида республика анжумани, медиа-тур, семинар-тренинг ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун куннинг биринчи ярмида лойиҳа иштирокчилари учун Зангиота туманида жойлашган «Highway Logistics» логистика марказига ҳамда тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида трикотаж маҳсулотларининг экспорти билан шуғулланаладиган объектига медиа-тур ташкил этилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларнинг касбий малакаларини ошириш мақсадида ОАВ тўғрисидаги қонунчиликка киритилаёган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тегишли соҳа экспертлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Қайд этилишича, мазкур логистика марказида экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг божхона текшируви ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари учун узоғи бир соат вақт сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташрифи чоғида тумандаги «Highway Logistics» марказида ташкил қилинган божхона бўлими, мавжуд техникалар, транспорт қатнови ва маҳсулотларни ортиш ҳамда етказиш тизими билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда замонавий технологияларни қўллаш бўйича зарур кўрсатмалар берган эди.
Мавзуга доир:
150 киши иш билан таъминланган корхона фаолиятидан фоторепортаж
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter