Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Фармони қабул қилинди

Президент Фармони қабул қилинди

«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–6074-сон, 25.09.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан:

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар маҳаллий Кенгашлар розилиги билан амалга оширилади;

сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий  Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.

Фармонга кўра, 2021-2022 йилларда 30 та туман ва шаҳарларнинг ичимлик суви таъминоти тизимлари тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида топширилади.

2021 йил 1 январдан тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилиш учун:

миллий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;

хорижий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоизлик пунктидан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади.

2020 йил 1 октябрдан ҳар йили аҳоли сони жами 15 мингдан кам бўлмаган  қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларига танлов эълон қилинади.

Давлат ижтимоий буюртмалари доирасидаги лойиҳалар 2021 йилда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2022 йилдан эса республиканинг бошқа ҳудудларида амалга оширилади.

2022 йил 1 январдан марказлаштирилган оқова сув тизимига уланмаган аҳоли пунктларида уй-жой комплекслари оқова сув тозалаш иншоотлари билан бирга қурилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг