Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорамоллар сони энг кўп бўлган тўрт ҳудуд номи маълум қилинди

Қорамоллар сони энг кўп бўлган тўрт ҳудуд номи маълум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 180,2 минг бошга кўпайиб, уларнинг умумий сони 12 925,7 минг бошга етди.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Республикадаги жами йирик шохли қорамоллар бош сонининг 92,9 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Йирик шохли қорамоллар умумий бош сонининг энг асосий улуши қўйидагича:

- Қашқадарё вилояти – 12,4 фоиз
- Самарқанд вилояти – 12,1 фоиз
- Бухоро вилояти – 9,6 фоиз
- Қорақалпоғистон Республикаси – 8,7 фоиз

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг