Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қудуқдаги газ ҳудуд яқинидаги қишлоқларга етказиб берилади

Қудуқдаги газ ҳудуд яқинидаги қишлоқларга етказиб берилади

«Номозбой» конидаги 3-сонли қудуқнинг ишламай турган ҳолати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «2017 – 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан «Номозбой» конидаги ишламай турган 3-сонли қудуқ қайта таъмирланди.

«Номозбой» конидаги 3-сонли қудуқда олиб борилаётган иш жараёни

Ҳозирда ушбу қудуқ қайта таъмирланиб, 3000 метр чуқурликдан кунига 20 минг куб метр саноат миқёсидаги газ оқими олина бошланди.

Ушбу қудуқдаги паст босимли газ заводгача етиб бормасди. Шу боис, «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти қудуқдаги газни шу ернинг ўзида сепарациялаб, ҳудуд яқинида жойлашган қишлоқлар аҳолисига етказиб беришга қарор қилди.

Айни пайтда қудуқдан олинаётган газни сепарация қилиш учун Газ сепаратор қурилмасини қуриш ишлари ҳамда қувур тортиш ишлари якунига етди.

«Номозбой» конидаги 3-сонли қудуқга қувур тортиш жараёни

Маълумот учун: Газни ер қаъридан қазиб олиш кўп босқичлардан иборат мураккаб жараёндир. Бунинг учун қудуқларни қидириш, бурғилаш ва қуриш, уларни таъмирлаш, шунингдек, қазиб олинган газни тозалаш ишларини ўз ичига қамраб олади.

Газни сепарациялаш жараёнида эса қудуқдан олинаётган газдан суюқ фазаларни ажратиб олиш амалга оширилади.


«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг