Қурилиш корхоналарининг ҳар тўрттадан бири Тошкентда жойлашган - статистика

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига мамлакатимизда қурилиш соҳасида жами 29 400 та корхона фаолият юритмоқда.
Ушбу кўрсаткич йил бошидан буён 1 992 тага ошган. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Тошкент шаҳрига тўғри келиб, жами корхоналарнинг 24,2 % ини ташкил этган.
Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 7 118 та;
Тошкент вилояти – 2 626 та;
Самарқанд вилояти – 2 180 та;
Фарғона вилояти – 2 174 та;
Бухоро вилояти – 2 095 та;
Қашқадарё вилояти – 2 018 та;
Сурхондарё вилояти – 1 912 та;
Андижон вилояти – 1 685 та;
Қорақалпоғистон Респ. – 1 546 та;
Хоразм вилояти – 1 466 та;
Наманган вилояти – 1 348 та;
Жиззах вилояти – 1 210 та;
Навоий вилояти – 1 166 та;
Сирдарё вилояти – 856 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter