Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сариосиёда янги сел сув омбори қурилади

Сариосиёда янги сел сув омбори қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарорга кўра, 13,15 млн. куб метр ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши бош лойиҳа  ташкилотчиси – «Ўзсувлойиҳа» АЖ томонидан амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2023 йил 30 апрель қилиб белгиланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг