"Сариосиё" аэропорти 20 йилдан сўнг яна иш бошлади

"Сариосиё" аэропорти 20 йилдан сўнг қайта фаолиятини бошлади.
Бугун, 30 май куни Сариосиё аэропорти “Silk avia” авиакомпаниясининг илк рейсини қабул қилди. Тошкентдан бортида 48 нафар йўловчи билан учган самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:41 да аэропортга келиб қўнди. Йўловчилар анъанавий сув аркаси ва миллий куй-қўшиқлар билан кутиб олинди.
Аввал хабар қилинганидек, вилоят аэропортида аэродромнинг сунъий юзаларида, яъни учиш-қўниш йўлаги, бурилиш йўлакчаси ва самолётлар учун туриш жойларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу реконструкция ишларидан сўнг аэропорт 29 апрель куни биринчи техник парвозни қабул қилди.
Бир ой ичида 1100 квадрат метр майдон ва соатига 100 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал қуриш бўйича барча ишлар якунланди. Бугун Сариосиё аэропорти мунтазам рейсларни амалга ошира бошлаб, илк йўловчиларини қабул қилди.
Тошкент - Сариосиё - Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта - чоршанба ва жума кунлари Силк Авиа авиакомпаниясининг томонидан АТР-72-600 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter