Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Савдо-саноат палатаси фермер ва кластерларни огоҳлантирди

Савдо-саноат палатаси фермер ва кластерларни огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Палатанинг эслатишича, бугунни кунда фермер хўжаликлари томонидан териб олинган пахталар кластерларга юклаб жўнатилган.

Қайд этилишича, солиқ кодексининг 22-моддасида товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни бериши солиқ тўловчиларинг мажбурияти эканлиги белгилаб қўйилган.

Солиқ кодексининг 223-моддасида яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ва солиқларни ҳисоблаш (ҚҚС 12%, фойда солиғи 15%) амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф қилинади:

  • фермер хўжаликлари учун – ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
  • кластерлар учун – расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ушбу ҳолатнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришингизни сўрайди, дейилади огоҳлантиришда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг