Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайёҳлар учун премиум транспорт хизматлари йўлга қўйилмоқда

Сайёҳлар учун премиум транспорт хизматлари йўлга қўйилмоқда

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, сифатли транспорт хизматларига талаб ортиб бораётгани муносабати билан Туризм қўмитаси ҳузуридаги ДУК «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» томонидан премиум тоифадаги автомобиллар тақдим этиш йўлга қўйилди.

Ушбу қадам халқаро стандартларга мос келадиган сайёҳлик хизматлари даражасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг меҳмондўст ва замонавий сайёҳлик маскани сифатидаги имиджини илгари суришга қаратилган. Мамлакатга ташриф буюрган сайёҳлар аэропортдан трансфер, шаҳар бўйлаб саёҳатлар ва шаҳарлараро сафарларда юқори сифатли транспортдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Автопаркнинг таркибига Mercedes-Benz 222/223, Sprinter микроавтобуси, шунингдек, энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган катта сиғимли автобус киради. Улар иқлим назорати тизими, Wi-Fi, қулай чарм салонлар ва хорижий тилни биладиган профессионал ҳайдовчилар билан таъминланган.

Бундай хизматларни кўрсатиш, айниқса, халқаро тадбирлар, ишбилармонлик форумлари, расмий делегациялар ва ВИП-меҳмонларнинг ташрифлари, шунингдек, якка тартибдаги ва гуруҳли сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш доирасида долзарб ҳисобланади.

Туризм қўмитаси Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини янада ошириш ва мамлакат меҳмонларига юқори даражада хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида яхлит, қулай ва хавфсиз инфратузилмани, шу жумладан транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича ишларни изчил давом эттирмоқда.

Мурожаат учун: +998 93 566 22 77

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг