Тошкент – Маврикий ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар декабрь ойидан йўлга қўйилади
2026 йил 26 декабрдан Тошкент – Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Шу муносабат билан Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Маврикий туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Тадбиркорларга Мустақиллик байрами туҳфаси: туризм соҳасида бир қатор янги имтиёзлар жорий этилди
Яқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида туризм соҳасидаги тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар эълон қилинган эди. Ана шу имтиёзлар 2026 йил 27 августда имзоланган ПФ-175-сон Фармонда ўз аксини топди.
Тадбиркорлар диққатига: замонавий сузиш ҳавзалари қурганларга субсидия берилади
Давлат томонидан туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган яна бир муҳим қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди.
Ўзбекистонда халқаро конгресс, бизнес-форум, инвестиция анжуманлари ва кўргазмалар ўтказиш рағбатлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан мамлакатда ишбилармонлик туризми (MICE туризм)ни ривожлантириш ва мазкур соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди.
Тадбиркорлар сайёҳлар учун суғурта хизматларини соддалаштиришни таклиф қилдилар
Мамлакатимизда туризмни янги босқичга олиб чиқишда мавжуд муаммоларни ўрганиш, соҳага янги халқаро тажрибаларни жорий этиш юзасидан Туризм қўмитаси раиси A.Аққулов раҳбарлигида соҳада фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
«Rotana» меҳмонхоналар бренди Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
Йирик брендлардан бири бўлган “Rotana Hotel Management Corporation PJSC” компанияси Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда.
Туризм лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказилмоқда – A.Аққулов
Ўзбекистонда туризм ривожи учун бир қатор тадбирлар режалаштирилган. Бу ҳақда Туризм қўмитаси раиси А.Аққулов ОАВ ходимлари билан бўлган учрашувда маълум қилиб ўтди.
Андижон вилояти бўйлаб махсус саёҳат дастурлари ишлаб чиқилди
Андижон вилоятига хорижий ва маҳаллий сайёҳларни кенг жалб қилиш, ҳудуднинг бой тарихи, маданий мероси, зиёрат туризми салоҳияти ҳамда бетакрор табиати билан яқиндан таништириш мақсадида 1 кунлик ва 2 кунлик махсус саёҳат дастурлари ишлаб чиқилди.
Туризм Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорлигининг асосий йўналишига айланмоқда
Самарқандда Осиё тараққиёт банки вице-президенти Йингминг Янг билан учрашув бўлиб ўтди.
Тошкентнинг туристик жозибадорлиги ошмоқда – пойтахтда янги ресторан очилди
Туризм қўмитаси сайёҳлар учун қулай ва жозибадор муҳит яратиш устида ишламоқда, туристик йўналишларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

