Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев контракт тўлолмай ўқишни ташлаб кетганлар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев контракт тўлолмай ўқишни ташлаб кетганлар ҳақида гапирди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган. Бу ҳақда давлат раҳбари маълум қилган.

Йиғилишда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникумдан иборат тизим самарали ишлатилмаётгани айтилган. Маълму бўлишича, улар мавжуд қувватларининг атиги 40-50 фоизидан фойдаланмоқда. Энергетика, Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал вазирликларига берилган коллежлар 20 фоиз, Қурилиш, Транспорт вазирликлари коллежлари 10 фоиз қувватда ишлаяпти.

«Энг муҳими — коллеж ва техникумлардаги касблар иш берувчилар талабига мос эмас. Оқибатда улар ишга олган ёшларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда. Ўқув дастурлари замон талабларидан анча орқада, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди», деган президент.

Бу муаммолар ечими билан шуғулланадиган мутасадди вазирликлар тизимли ишламаётгани танқид қилинган. Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг