Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Самарқандда айрим ерларни саноатга ажратишга рухсат берди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда айрим ерларни саноатга ажратишга рухсат берди

Архив фото.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилояти фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида вилоятда саноатни ривожлантириш режасини маълум қилди.

— Вилоят саноати ҳажмида Қўшработ (0,3 фоиз), Нуробод (1,2 фоиз) ва Оқдарё (1,8 фоиз) туманларининг улуши жуда пастлигича қолмоқда. Шу сабабли, Самарқанд вилояти учун, балл-бонитети паст қишлоқ хўжалиги ерларини саноат зоналари ташкил этиш учун ишлатишга рухсат бераман.

Бунда жорий йил давомида 88 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилади. Бунга қўшимча равишда Пастдарғом, Жомбой, Тайлоқ, Самарқанд ва Ургут туманларида ҳар бири 100 гектаргача бўлган ер майдонига эга йирик саноат зоналари барпо этилади.

Бир ой муддатда 88 та кичик саноат зоналари ва 5 та йирик саноат зоналари инфратузилмасини яратиш учун, зарур бўлган 360 миллиард сўм маблағ ажратилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг