Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим йўналишида ўртача ойлик маош 18 фоиздан кўпроққа ошган – статистика

Таълим йўналишида ўртача ойлик маош 18 фоиздан кўпроққа ошган – статистика

Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг январь-июнь ойлари учун иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори ҳақида маълумотини тақдим қилди.

Унга кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида қайд этилганю

Хусусан, бу соҳада 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 120,7 фоизни ташкил қилгани, иш ҳақи миқдори эса 5 млн 036,8 минг сўмга етганлиги кузатилди.

Шунингдек, таълим йўналишларида ҳам сезиларли ўсиш суръати кузатилиб, иш ҳақи миқдори 4 млн 141,8 минг сўмни ташкил этиб, ўсиш 18,3 фоизга, ахборот ва алоқа соҳасида иш ҳақи миқдори 14 млн 785,8 минг сўмни ташкил этиб, 17 фоизга, ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи 9 млн 006,6 минг сўмни ташкил этиб, 16 фоизга, саноат соҳаларида эса 7 млн 173,1 минг сўмни ташкил этиб, ўсиш 15,4 фоизга ошганлиги кузатилди.

Шу билан бирга, ўртача ойлик номинал иш ҳақи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасида 4 млн 592,6 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга, қурилиш соҳасида 5 млн 888,3 минг сўмни ташкил этиб, 6,1 фоизга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишида 3 млн 697,3 минг сўмни ташкил этиб, 12,4 фоизга, савдо соҳасида 6 млн 700,9 минг сўмни ташкил этиб, 12,8 фоизга, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳаси бўйича эса 16 млн 252,9 минг сўмни ташкил этиб 13,9 фоизга ўсган бўлсада бошқа тармоқларга нисбатан ўсиш сўръати пастроқ эканлиги кузатилди. 

Манба: stat.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг