Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Савдо вазири Давлат божхона қўмитасига келди

Туркия Савдо вазири Давлат божхона қўмитасига келди

Туркия Республикаси Савдо вазири Рухсар Пекжан бошчилигидаги делегация Давлат божхона қўмитасига ташриф буюрди.

Қайд этилишича, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, икки томонлама учрашувда ўзаро божхона ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, божхона-савдо тартиботларини соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўпроқ қулайликлар яратиш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва ҳамкорликнинг бошқа бир қатор устувор йўналишлари бўйича музокаралар ўтказди.

Таъкидланишича, Туркия президентининг 2018 йил 29 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида, Давлат божхона қўмитаси билан Туркия Савдо вазирлигининг Божхона бош директорати ўртасида «Қўшма божхона кенгаши» ташкил қилинган эди.

Ўтган қисқа фурсат давомида мазкур Кенгаш фаолияти контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, божхона назорати самарадорлигини ошириш ва божхона тартиб-тамолларини тезлаштириш, божхона кўригида қўлланиладиган технологияларни такомиллаштириш каби йўналишларда ўзаро самарали ва манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.

Кенгашнинг биринчи йиғилиши 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган бўлиб, учрашувда Кенгашнинг иккинчи йиғилишини келгусида Анқара шаҳрида ўтказишга келишилди.

Тадбир якунида томонлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида ташқи савдо статистикаси соҳасида методологик ва ахборий ҳамкорлик қилиш тўғрисида»ги Баённомани имзоладилар.

Мазкур Баённомага асосан божхона хизматлари икки томонлама савдо йўналишида ўз давлатларининг ташқи савдо соҳасидаги маълумотлари муҳимлиги, аниқлиги ва ўзаро мутаносиблигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қиладилар.

Баённома божхона статистикаси соҳасидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ва тўғри декларацияланишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф қилишда самара беради.

Учрашувда Рухсар Пекжан хоним божхона соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, божхона соҳасида илғор тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг