Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади» — Мубин Мирзаев

«Уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади» — Мубин Мирзаев

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ҚҚС тўловини узилиши коэффициентини қўллаш, яъни «Tax gap» ва ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатиб қўйиш амалиёти бекор қилинишини қайд этди.

Таъкидланишича, камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ тўловчилар солиқ идораларига чақирилиб, улардан ҳужжатлар талаб этмайди. Ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланилмайди, уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади ва тадбиркорларнинг фаолиятига таъсир қилмайдиган адолатли меъёрлар белгиланади.

Тадбиркорларга ўз мажбуриятларини ихтиёрий бажаришлари учун тизим янада қулай ва шаффофлаштирилади.

Солиқ органлари хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни «tax gap» бекор этилишини эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг