Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Una Moliya Ўзбекистонда иш бошлайди

Una Moliya Ўзбекистонда иш бошлайди

Бугун, 24 июн куни «Микрокредитбанк» АТБ ва «UnaFinancial» халқаро молия технологиялари холдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — Una Moliya’нинг расмий очилиш тадбири ўтказилди.

Банк Ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳанинг асосий мақсади — гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этиш орқали тадбиркорлар ва олис ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтиришдир.

Ушбу янги хизматнинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган «Микрокредитбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Икром Жуманиязов ҳамда «UnaFinancial» минтақавий директори Алмаз Торутаев лойиҳа кичик тадбиркорлик учун ишончли молиявий қўллаб-қувватловчи ташкилот бўлишини таъкидлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг