Вазирлик Ўзбекистонда ишсизлик камайганини эълон қилди
2022 йил давомида Ўзбекистонда турли соҳаларда 2,7 миллион аҳолининг доимий бандлиги таъминланган. 4 миллиондан зиёд аҳоли мавсумий меҳнатга жалб этилган.
Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумот берди.
Юридик шахслар томонидан 1 миллион 335 минг, шундан янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 305 минг аҳолининг доимий бандлиги таъминланди.
Бандликни таъминлаш борасидаги ишлар натижасида ўтган йилда республикада йил бошига нисбатан ишсизлик 9,6 фоиздан 8,9 фоизга камайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter