Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки бутун Ўзбекистон бўйлаб 287 та валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил этди

Халқ банки бутун Ўзбекистон бўйлаб 287 та валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил этди

Aҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Халқ банки тобора кўпроқ имконият ва қулайликларни яратмоқда.

Эндиликда 7 валюта тури билан барча турдаги валюта айирбошлаш амалиётлари амалга оширилади.

  • АҚШ доллари;
  • Евро;
  • Фунт Стерлинг;
  • Россия рубли;
  • Швейцария франки;
  • Япония иенаси;
  • Қозоғистон тенгеси.

Ҳозирги кунда республикамизда 287 та валюта айирбошлаш шохобчаси мавжуд бўлиб, улардан 203 таси филиалларда, 73 таси Банк хизматлари марказларида, 10 таси чегара постларида ва 1 таси аэропортда жойлашган. 24/7 ишлайдиган чегара постларидаги айирбошлаш шохобчаларидан ташқари, бошқа пунктлар мижозларни соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилади.

Қолаверса, сиз нафақат битта валютани бошқасига алмаштиришингиз мумкин, чунки айирбошлаш шохобчалари жуда кенг турдаги хизматларни тақдим қилади:

  • харид (нақд чет эл валютасини сотиб олиш);
  • сотув (нақд чет эл валютасини сотиш);
  • конверсия (бир чет эл валютасини бошқа чет эл валютасига айирбошлаш);
  • шикастланган чет эл валютасини қабул қилиш;
  • муомалага яроқсиз чет эл валютасини инкассога қабул қилиш;
  • нақд чет эл валютасини экспертизага қабул қилиш;
  • бир турдаги чет эл валюта купюраларини майда ёки йирик купюраларга алмаштириш;
  • мижознинг халқаро тўлов картасидан чет эл валютасидаги пул маблағини мижознинг хоҳишига кўра нақд миллий ёки чет эл валютасида ечиб бериш.

Бундан ташқари, республика бўйлаб валюта айирбошлаш банкоматлари 113 етди (113 таси харид амалиётини, 56 таси сотув амалиётини бажаради).

Шунингдек, «Xalq Mobile» мобил иловаси орқали AҚШ долларида онлайн конверсия қилиш имконияти мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг