Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижий валютада олинган кредитлар мижоз истагига кўра миллий валютага ўтказилмоқда — Микрокредитбанк

Хорижий валютада олинган кредитлар мижоз истагига кўра миллий валютага ўтказилмоқда — Микрокредитбанк

Президент 27 октябрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаганди.

Ушбу қарор тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтиришга қаратилган. Унда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтириш учун 1 млн АҚШ долларигача хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютага ўтказиб бериш кўзда тутилган.

Микрокредитбанк томонидан хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютага ўзгартириш бўйича босқичма-босқич ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда банк томонидан хорижий валютада ажратилган кредитлар қолдиғи жами 490 та мижозда 336,8 млн АҚШ доллар эквивалентини ташкил қилади. Шундан, 1 млн АҚШ доллари эквивалентигача бўлган кредит қарздорлиги 409 та мижоз бўйича 87,2 млн долларни ташкил этади.

Микрокредитбанк томонидан валюта тушумларига эга бўлган экспортёр корхоналарга хорижий валютадаги кредитини миллий валютага 14 фоиз ставкасида ўтказилишига таклиф билдирилган.

Бундан ташқари валюта тушумларига эга бўлмаган мижозларга хорижий валютада ажратилган кредит қолдиғини миллий валютага йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шартлари асосида ўтказиш юзасидан таклиф билдирилган. Бугунги кунда  15 та мижоз томонидан 3,3 млн долларга тенг хорижий валютадаги кредит қолдиқлари миллий валютага ўтказилди. Шундан, соноат соҳасига 12 та мижоз, хизмат кўрсатиш соҳасига 3 та мижоз тўғри келади.

«Микрокредитбанк» АТБнинг Фарғона вилоятидаги мижози «Afrosiyobfarm» МЧЖ раҳбари хорижий валютадаги кредитини миллий валютага ўтказди.

«Корхонамиз фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, асосан ички бозор учун мўлжалланган. Шу сабабли ҳам бизга кредитларни миллий валютада тўлаш бир мунча қулайлик яратди», — дейди корхона раҳбари Бекзод Райимов.

«Afrosiyobfarm» МЧЖга 2019 йил 16 декабрда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш мақсадида 12 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан 1 000 000,0 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу кредит 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан 10 650 060 000,0 сўм миқдорида миллий валютага ўтказилди.

Шунингдек, йил якунига қадар яна етти нафар мижознинг кредитларини миллий валютага ўтказиш режалаштирилган.

Умуман олганда, Микрокредитбанк томонидан мижоз талабига асосан шу пайтгача олинган хорижий валютадаги кредит қолдиқлари миллий валютага ўтказиб бериш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг