Долларнинг расмий курси яна ошди

Марказий банк 31 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра долларнинг расмий курси 21,48 сўмга кўтарилиб, 9 554,22 сўмни ташкил қилган.
Евро курси бу ҳафтада кескин ошди (+417,62) ва 10 637,67 сўм бўлди.
Бир Россия рубли 121,10 сўм (1,11)ни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, доллар курси учинчи ҳафтадирки кўтарилишда давом этяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter