Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги даража! Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

Янги даража! Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу рақам нафақат тарихий натижа, балки мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижаси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризмни стратегик тармоқ сифатида ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда соҳага инвестициялар жалб этилиши, визасиз режимларни кенгайтириш, халқаро туристик ярмарка ва форумларда фаол иштирок этиш мамлакатимиз жозибадорлигини янада оширмоқда.

Келгусида ҳам туризм соҳасини янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мос хизмат турларини кенгайтириш ҳамда экологик ва барқарор туризм йўналишларини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонни жаҳон миқёсида рақобатбардош ва жозибадор туристик йўналиш сифатида мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг