Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги технопарк ташкил этилади

Янги технопарк ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.05.2021 йилдаги«Қашқадарё вилоятида дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар тўғрисида»ги 309-сон қарор қабул қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Ҳужжатга асосан, «Qarshi Technopark» дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - Технопарк) ташкил этилган.

Технопарк «Navo-House» МЧЖнинг Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 50-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилган. Технопарк фаолияти дирекция томонидан бошқарилади. Дирекция МЧЖ шаклида ташкил этилади.

Қуйидагилар Технопаркнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • вилоятда ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, маҳаллий дастурий маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда илгари суриш ва экспорт қилишга кўмаклашиш;
  • инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва натижаларини тижоратлаштиришда ахборот технологиялари соҳасидаги стартаплар ва кичик корхоналарга кўмаклашиш, шу жумладан, венчур молиялаштириш орқали стартап-лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
  • юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ихтисослик бўйича илмий, таълим, ишлаб чиқариш ташкилотларининг интеграциялашувини таъминлаш;
  • ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар жамоасини шакллантириш, ахборот технологиялари соҳасида етакчи компания ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, тренинглар ва илғор ўқув курслари, семинарлар ташкил этиш ва бошқалар.

Технопарк фаолияти Технопарк томонидан шартномалар асосида амалга оширилган хизматлардан тушган маблағлар,  Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2021-2022 йиллардаги захира жамғармаси маблағлари (Технопарк фаолиятидан тушган маблағлардан етишмаган қисми), шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2021 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг