Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

120  минг АҚШ доллари билан ушланган ҳокимлик ходими яна эсланди

120  минг АҚШ доллари билан ушланган ҳокимлик ходими яна эсланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Бош прокуратурада бўлиб ўтган Ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Зангиота туман ҳокимлиги бўлим мудири катта миқдорда пора олаётганида қўлга тушгани яна бир эслатиб ўтилди.

Маълумки, 2019 йилнинг декабрида Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири 30 сотих ер майдонини  (ҳар бир сотихини 4 мингдан ҳисоблаб) 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг бугунги йиғлишга оид ахборотидан бундай ҳолат кам эмаслиги англашилади. Масалан, Булоқбоши туман ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи бир фуқарога 4 сотих ерни уй-жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олганида жиноят устида ушланган. Муборак туман бўлими мутахассиси эса иссиқхона қуриш учун ер ажратишни ваъда қилиб, 14 минг АҚШ доллари олганлиги учун суд ҳукми билан етти йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Андижон шаҳар «Ермулккадастр» раҳбари ҳам бир фуқарога 4 сотих ер ажратишни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари олганлиги учун суд ҳукми билан 6 йилга «кесилиб» кетди.

Олтиариқ туман «Ермулккадастр» мутахассиси эса фуқарога 5 гектар ерни боғ ташкил этиш учун ажратиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари ва 28 млн. сўм олган вақтида жиноят устида ушланган.

Ўтган икки йилда ҳокимликларнинг 23 нафар, архитектура ва қурилиш идораларининг 14 нафар ходими ер билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг