Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

17 ёшли қиз қидирилмоқда

17 ёшли қиз қидирилмоқда

Сурхондарё вилояти Денов туманида 17 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Денов тумани «Кўхисор» маҳалласида яшовчи 2007 йил туғилган Маҳкамова Саврина Хуршедовна 2024 йил 28 май куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ушбу фуқаронинг топилишида кўмаклашганлар 5 миллион сўм билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

У ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган: 102, +998-91-232-01-01, +998-88-875-02-00

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг