23 апрель. Саёҳатчи Жек Лондон, «жисмоний шахс» сифатида тан олинмаган аёллар, Карл Марксдан воз кечган немислар ва бошқа воқеалар

Байрам ва муҳим саналар
- Жаҳон китоблар ва муаллифлик ҳуқуқи куни.
- Халқаро инглиз тили куни.
- Миллий мустақиллик ва болалар куни (Туркия).
- Психологлар куни (Украина).
Воқеа-ҳодисалар
- 1605 йил — Фёдор Годунов рус шоҳи деб эълон қилинди. Унинг ҳукмронлиги етти ҳафта давом этди.
- 1633 йил — Швеция немис князлари билан католикларга қарши Протестантлар иттифоқи тузди.
- 1662 йил — Коннектикут британ колонияси деб эълон қилинди.
- 1851 йил — Канаданинг биринчи почта маркаси чиқарилди.
- 1867 йил — британ қироличаси Виктория ва француз императори Наполеон III Ла-Манш остидан туннел ўтказиш режасини бекор қилишди.
- 1896 йил — Нью-Йоркда Америкадаги биринчи кино намойиш этилди.
- 1907 йил — Жек Лондон икки елканли кемада дунё бўйлаб саёҳатга отланди.
- 1913 йил — «Аквитания» — иккала жаҳон урушида қатнашган ягона лайнер сувга туширилди.
- 1928 йил — Канада Олий суди аёллар «шахс» (жисмоний шахс) эмас деган қарор чиқарди.
- 1935 йил — Полшада конституция қабул қилинди.
- 1941 йил — шаҳзода Нородом Сианук Камбоджа қироли бўлди.
- 1942 йил — Германияда ўғил болалаларни 14-16 ёшидан, қизларни 16-17 ёшидан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш мажбурияти пайдо бўлди.
- 1948 йил — Биринчи араб-исроил уруши: исроилликлар Хайфа денгиз портини қайтариб олди.
- 1954 йил — НБАда 24 сония қоидаси кучга кирди: бу вақт ичида тўпни эгаллаб турган жамоа уни саватга улоқтириши керак.
- 1965 йил — собиқ СССРнинг биринчи космик алоқа йўлдоши «Молния-1» фазога чиқарилди.
- 1967 йил — Владимир Комаров бошқарувидаги «Союз-1» космик кемаси учирилди. Ерга қайтиб қўнишда юз берган ҳалокат туфайли Комаров ҳалок бўлди.
- 1974 йил — Бали ороли(Индонезия)да «Pan American» компаниясининг «Boeing 707» авиалайнери ҳалокатга учради; қурбонлар сони — 107 киши.
- 1982 йил — «ZX Spectrum» компютери чиқарилди.
- 1990 йил — Карл-Маркс-штадт (Германия) аҳолисининг 76 фоизи шаҳарнинг эски номи —Хемницни қайтариш учун овоз берди.
- 1990 йил — Намибия БМТнинг 160-аъзоси бўлди.
- 1991 йил — Украинада виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
- 1993 йил — Эритреяда БМТ шафелигида референдум ўтказилди ва аксарият аҳоли Эфиопиядан мустақил бўлиб чиқишга овоз берди.
- 2007 йил — БМТ ташаббуси билан дунёнинг кўплаб мамлакатларида йўл ҳаракати хавфсизлиги глобал ҳафталиги бошланди.
Таваллуд кунлари
- 1791 йил — Жеймс Бюкенен, АҚШнинг 15-президенти.
- 1858 йил — Макс Планк, немис физиги, Нобел мукофоти лауреати (1918 йил).
- 1867 йил — Йоҳаннес Фибигер, дан врач-патологи, Нобел мукофоти лауреати (1926 йил).
- 1891 йил — Сергей Прокофьев, рус композитори.
- 1899 йил — Найо Марш, янги зеландиялик ёзувчи.
- 1899 йил — Бертил Олин, швед иқтисодчиси, Нобел мукофоти лауреати (1977 йил).
- 1902 йил — Халдоур Килян Лакснесс, исланд ёзувчиси, Нобел мукофоти лауреати (1955).
- 1918 йил — Морис Дрюон, француз ёзувчиси, Гонкур мукофоти совриндори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter