26 апрель. Украинага ўтган Қрим, Тошкент зилзиласи ва Рихтер, Чернобил фожиаси ҳамда бошқа воқеалар

Байрам ва муҳим саналар
- Халқаро интеллектуал мулк куни.
- Радиацион авария ва ҳалокатларда қурбон бўлганларни хотирлаш куни (Россия, Украина).
Воқеа-ҳодисалар
- 1457 йил (мил. ав.) йил — Мегиддо жанги. Миср фиръавни Тутмос III қўшини Шимолий Сурия ва Фаластин иттифоқчи қўшинлари устидан ғалаба қозонди.
- 1607 йил — Америкада доимий яшаш учун йўлга чиққан инглиз оилалари кемаси Генри бурни(Виржиния)га етиб келди.
- 1783 йил — ўн уч ёшли Людвиг ван Бетховен Бонндаги сарой оркестрига клавишли созлар чалувчи сифатида ишга олинди.
- 1795 йил — Россия Курляндия(ҳозирги Латвияга қарашли ерлар)ни ўзига қўшиб олди.
- 1798 йил — Франция Женева республикасини ўзига қўшиб олди.
- 1799 йил — Адда дарёсидаги жанг. Александр Суворов қўмондонлигидаги Россия-Австрия армияси Жан Моро етакчилигидаги француз армиясини мағлубиятга учратди.
- 1803 йил — Лэгл (Франция) шаҳри теварагига минглаб метеорит парчалари ёғилди. Шундан сўнг олимлар метеоритнинг ҳақиқатан ҳам мавжудлигига ишонишди.
- 1828 йил — Россия империяси Усмонлилар империясига уруш эълон қилди.
- 1860 йил — Испан қироллиги ва Марокаш султонлиги ўртасидаги Африка уруши якунига етди.
- 1865 йил — АҚШ фуқаролар уруши: Конфедерация генерали Жозеф Жонстон ўз армияси билан Уилям Шерман бошчилигидаги Иттифоқ қўшинига таслим бўлди.
- 1921 йил — Лондон кўчаларида мотоциклли полиция патрули пайдо бўлди.
- 1937 йил — Испаниядаги фуқаролар уруши: Герника шаҳрига Германия ва Италия авиацияси бомба ёғдирди.
- 1942 йил — Хитойнинг Ляонин вилоятидаги Бэнси конида портлаш юз берди, 1547 киши ҳалок бўлди.
- 1954 йил — СССР Олий кенгаши президиуми фармони билан РСФСР таркибидаги Қрим вилояти Украина ССР таркибига ўтказилди.
- 1966 йил — Тошкентда 8 балли зилзила рўй берди.
- 1986 йил — Чернобил АЭСида портлаш юз берди. Инсоният тарихидаги энг йирик техноген ҳалокатлардан бири.
- 1994 йил — Нагоя (Япония) аэропортига «А300» самолёти қулаб тушди. Фалокат натижасида самолёт бортидаги 271 кишидан 7 нафари омон қолди.
- 1996 йил — «Амир Темур» ордени таъсис этилди (Ўзбекистон).
Таваллуд кунлари
- 1575 йил — Мария Медичи, француз қироличаси.
- 1711 йил — Дэвид Юм, шотланд файласуфи ва тарихчиси.
- 1798 йил — Эжен Делакруа, француз рассоми.
- 1812 йил — Алфред Крупп, немис саноатчиси, «Крупп» концерни асосчиси.
- 1886 йил — Абдулла Тўқай, татар шоири.
- 1889 йил — Людвиг Витгенштейн, австриялик файласуф, математик мантиқ асосчиси.
- 1896 йил — Лутфихоним Саримсоқова, Ўзбекистон халқ артисти.
- 1900 йил — Чарлз Фрэнсис Рихтер, америкалик физик ва сейсмолог. Зилзила кучини баҳолаш шкаласини ишлаб чиққан.
- 1936 йил — Ботир Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти.
- 1940 йил — Жоржо Мородер, бастакор, диско мусиқа йўналиши асосчиларидан бири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter