Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

26 августдаги аҳвол бўйича расмий маълумот берилди

26 августдаги аҳвол бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

2021 йил 26 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 153204 (+841) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
41 нафари Андижон вилоятида,
17 нафари Бухоро вилоятида,
28 нафари Жиззах вилоятида,
15 нафари Қашқадарё вилоятида,
15 нафари Навоий вилоятида,
38 нафари Наманган вилоятида,
79 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Сирдарё вилоятида,
51 нафари Сурхондарё вилоятида,
83 нафари Фарғона вилоятида,
22 нафари Хоразм вилоятида,
105 нафари Тошкент вилоятида,
242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1056 нафарни ташкил қилди. 

26 август куни 361 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 22505 нафарга етди. Кеча уларнинг 350 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15010 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 159 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг