29 апрель. Оксфордлик аёллар, велосипед ихтирочиси, «мушук кўзи», 138 минг инсонни ютган тўфон ва бошқа воқеалар

Байрам ва муҳим саналар
- Халқаро рақс куни
- Малика Бенедикта куни (Дания).
- Сёва куни йил — император Хирохитонинг туғилган куни (Япония).
- Бишкек шаҳри куни (Қирғизистон).
Воқеа-ҳодисалар
- 1627 йил — кардинал Ришелье қарори асосида Канадани тадқиқ қилиш ва ўзлаштириш мақсадида Юз акциядор компанияси тузилди.
- 1707 йил — шотланд парламенти инглиз парламенти билан бирлаштирилди. Янги давлат тузилмаси Буюк Британия номини олди.
- 1770 йил — инглиз капитани Жеймс Кук Австралия тупроғига илк қадамини қўйди.
- 1854 йил — «Favourite» (Германия) елканли кемаси «Hespera» (АҚШ) кемаси билан тўқнашиб, чўкиб кетди; 201 киши ҳалок бўлди.
- 1882 йил — Берлинда дунёдаги биринчи троллейбус қатнови «Siemens&Halske» компанияси томонидан йўлга қўйилди.
- 1884 йил — Оксфорд университети аёл-талабаларга ҳам имтиҳонда қатнашишга рухсат берди.
- 1897 йил — Лондон қироллик жамияти йиғилиши қатнашчиларига физик Жозеф Томсон электронни кашф қилганини маълум қилди.
- 1905 йил — америкалик Дэниел Мелони аэростатдан учирилган планёрда биринчи парвозни амалга оширди.
- 1918 йил — Петроградда «Ленфильм»га асос солинди.
- 1931 йил — собиқ иттифоқда биринчи тажриба телетрансляция амалга оширилди.
- 1933 йил — Англияда футбол бўйича навбатдаги кубок финалида «Эвертон» клуби «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида ютди. Аммо бу ўйиннинг қизиқ жиҳати бошқа нарса — жамоалар футбол тарихида илк маротаба майдонга рақамли футболкаларда чиқиб келишди.
- 1935 йил — биринчи бўлиб британ йўлларида «мушук кўзи» эффектини берувчи нур қайтарувчи мосламалар пайдо бўлди.
- 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: иттифоқчилар Дахау концлагери тутқунларини озод қилишди.
- 1961 йил — Антарктида экспедициясида қатнашаётган жарроҳ Леонид Рогозов ўзининг кўричагини операция қилди.
- 1975 йил — Ветнам уруши: америкаликлар Сайгондан олиб чиқила бошланди.
- 1978 йил — Данияда ўлим жазоси бекор қилинди.
- 1982 йил — Хитой аҳолиси сони бир миллиарддан ошди.
- 1986 йил — Лос-Анжелес кутубхонасида ёнғин содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 350 мингта китоб ёниб кул бўлган.
- 1988 йил — Руминия раҳбари Николае Чаушеску тез орада мамлакатда қишлоқлар йўқ қилинишини маълум қилди.
- 1991 йил — Бангладеш тўфони (26 — 30 апрел кунлари; энг кучлиси 29 апрелда содир бўлди) натижасида 138000 киши ҳалок бўлди.
- 1993 йил — қиролича Елизавета II Букингем саройи сайёҳлар учун очилишини эълон қилди.
Таваллуд кунлари
- 1785 йил — Карл Дрез, немис ихтирочиси, велосипед, гўшт қиймалагич, ёзув машинкасини ихтиро қилган.
- 1854 йил — Жюл Анри Пуанкаре, француз математиги, физик, астроном, файласуф.
- 1875 йил — Рафаэл Сабатини, инглиз-италян ёзувчиси.
- 1901 йил — Хирохито, Япония императори (1926 —1989 йиллар).
- 1970 йил — Андре Агасси, америкалик теннисчи.
- 1970 йил — Ума Турман, америкалик актриса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter