4 май. Ойдаги чақмоқ, Панама канали, Маргарет Тэтчер, мустақил Латвия учун ва бошқа воқеалар

Байрам ва муҳим саналар
- Мустақиллик тикланган кун (Латвия).
- Хотирлаш куни (Нидерландия).
- Ёшлар куни (Хитой).
- Кўкатлар куни (Япония).
- Меҳнат куни (Замбия).
Воқеа-ҳодисалар
- 1113 йил — Владимир Мономах Киев князлиги тахтига ўтирди.
- 1715 йил — Парижда биринчи йиғма соябон ясалди.
- 1783 йил — инглиз астрономи Уилям Гершел Ойдаги қизил чақмоқни қайд этди.
- 1878 йил — Томас Алва Эдисон фонографни намойиш қилди.
- 1896 йил — Лондонда «Daily Mail» газетасининг биринчи сони чиқди.
- 1904 йил — Панама канали қурилиши бошланди.
- 1904 йил — Англияда Ҳенри ва Чарлз Роллслар «Роллс-Ройс» автомобилларини чиқаришни бошлади.
- 1924 йил — Парижда VIII олимпия ўйинлари бошланди.
- 1979 йил — Маргарет Тэтчер Буюк Британия бош вазири бўлди.
- 1988 йил — «PepsiCo» совет телевидениесида реклама вақтини сотиб олган биринчи ғарб компанияси бўлди.
- 1990 йил — Латвия ССР Олий кенгаши Латвия Республикаси мустақиллиги тикланишини эълон қилди.
- 1994 йил — Европарламент депутатлари Финляндия, Норвегия, Австрия ва Швеция 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб Европа иттифоқи тўлақонли аъзоси бўлишини ёқлаб овоз берди.
- 1995 йил — Эквадордаги авиаҳалокатда Аргентинанинг энг йирик нефть қазиб олувчи компанияси — «YPF» президенти Хосе Эстенссоро ҳалок бўлди.
- 2002 йил — Кано(Нигерия)да «BAC 1-11» самолёти ҳалокатга учради; 149 киши ҳалок бўлди.
Таваллуд кунлари
- 1006 йил — Ансорий, форс сўфий-шоири.
- 1655 йил — Бартоломео Кристофори, фортепиано ихтирочиси.
- 1772 йил — Фридрих Арнолд Брокҳаус, немис ношири, машҳур энциклопедия асосчиси.
- 1929 йил — Одри Хепбёрн, британиялик актриса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter