Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 350 000 сўмга харид қилинган оёқ кийим сифатсиз чиқди

5 350 000 сўмга харид қилинган оёқ кийим сифатсиз чиқди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқаро С.Маҳкамовдан мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда федерация ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, С.Маҳкамов Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо марказидан 5 350 000 сўмга оёқ кийим харид қилган, аммо маҳсулот сифатсиз чиққан. Ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилиб, истеъмолчининг пули тўлиқ қайтариб олиб берилган.

***

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Қўшкўприк маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Саидқулов федерациянинг Самарқанд вилояти ҳудудий бирлашмасига шикоят билан мурожаат қилган. Унга асосан мурожаатчи  У.Бакиев исмли савдо ходимидан 7.500.000 сўм миқдорида музлатгич харид қилгани, аммо маҳсулот сифатсиз чиққани баён қилинган. Вазият вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан ўрганилиб, савдо вакилига истеъмолчи ҳуқуқлари тўғрисида тушунтириш олиб борилган ва маҳсулот янгисига алмаштириб берилган.       

***

2020 йил 6 январ куни Зарафшон шаҳар 11-кичик туманда яшовчи фуқаро О.Эсимова жамият ижро этувчи аппаратига оғзаки ариза билан мурожаат қилган. Унда маълум қилинишича, фуқаро О.Эсимова 2019 йил декабр ойида 2-кичик туман ҳудудида фаолият юритувчи «Эко-Зар» хусусий корхонасига юмшоқ мебел жиҳозларини буюртма қилган ва олдиндан келишилган 6 000 000 сўмдан аванс сифатида 2 000 000 сўм тўлов қилган.

«Эко-Зар» хусусий корхонаси буюртма қилинган мебел жиҳозларини тайёрлаб, мижозига топширган. Ушбу мебел жиҳозлари О.Эсимовага маъқул келмаганлиги ва ўз вақтида сифатли қилиб топширмаганлигидан норози бўлиб, жамият ижро этувчи аппаратига ҳуқуқини ҳимоя қилишини сўраб мурожаат қилган.

Фуқаро мурожаати бўйича жамият ходимлари ўша куннинг ўзида жойига чиқиб, ўрганиш ишлари олиб борган ва корхона раҳбари С.Ахмаджонов билан тегишли тартибда Ўзбекистон «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддаси тушунтирилган. Натижада фуқаро О.Эсимованинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, 2 000 000 сўм миқдоридаги пули қайтариб олиб берилган. Сифатсиз мебел жиҳозлари эса корхонага қайтарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг