60 мингдан ортиқ хонадонга 156 млрд сўм субсидия ажратилади
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, 2026 йилнинг апрел–май ойларида 60 193 нафар жисмоний шахс «Қуёшли хонадон» дастури доирасида давлат бюджети ҳисобидан субсидия олади.
Қайд этилишича, электр тармоқларига узатилган 156 млн 125 минг 388 киловатт-соат қуёш энергияси учун жами 156 млрд 125 млн сўм субсидия ажратилади.
Энг катта субсидия маблағи Хоразм вилоятига — 29,1 млрд сўм, Бухоро вилоятига — 27,1 млрд сўм ва Қорақалпоғистон Республикасига — 19,1 млрд сўм тўғри келмоқда.
Фуқаролар субсидия маблағини «Soliq» мобил иловасидаги «Кешбек ва имтиёзлар» хизмати таркибидаги «Қуёшли хонадон» бўлими орқали банк картасига ўтказиб олишлари мумкин. Бунинг учун илованинг «Картага пул ўтказиш» ойнасидан фойдаланиш кифоя.
Солиқ қўмитаси субсидияларни олиш жараёни электрон шаклда амалга оширилишини эслатди.
2023 йил 1 апрелдан амал қилаётган тартибга мувофиқ, «Қуёшли хонадон» дастури иштирокчиларига хонадонларида ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, ягона электр энергетикаси тизимига узатилган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан субсидия тўланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter