Aбдулазиз Камилов Германиянинг янги элчисини қабул қилди
24 август куни ТИВ раҳбари Aбдулазиз Камилов Германиянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилар экан, вазир элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.
Турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.
Германия томони Ўзбекистонга Aфғонистондан чет эл фуқаролари ва дипломатларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter