Адҳам Бекмуродов президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Адҳам Бекмуродов.
Президент фармони билан Адҳам Шарипович Бекмуродов Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан А.Бекмуродов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуманноп Тўлаганов Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter