Аэропортга «ишга киритувчи» учар қўлга олинди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси пойтахтда истиқомат қилувчи фуқарони аэропортда фаолият юритувчи мансабдор танишлари орқали қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда уддабурон назоратчи талаб қилинган 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки суриштирувда назоратчи аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин одамдан 500-1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигига иқрор бўлган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter