«Air Astana» яна Ўзбекистоннинг икки шаҳрига учиш ҳуқуқини олди

Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпаниясига Туркистон-Тошкент-Туркистон ва Олмаота-Самарканд-Олмаота йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Рухсатнома «Ўзавиация» агентлиги томонидан тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, «Air Astana» илк бор 2010 йил 18 ноябрда Нур-Султон - Тошкент - Нур-Султон ва Олмаота - Тошкент - Олмаота йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсат олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter