Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги кенг нишонланмоқда (фото)

Ўзбекистонда Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги кенг нишонланмоқда (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун юртимиз бўйлаб Соҳибқирон таваллудининг 683 йиллиги кенг нишонланмоқда. Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида ўтказилган тантанали тадбирда парламент аъзолари, дипломатик корпус, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Мудофаа вазирлиги офицерлари ҳам тантанали тадбирда қатнашиб, буюк саркардага ҳурмат бажо келтирди.

Хиёбонда ташкил этилган тадбирдан сўнг Темурийлар тарихи давлат музейида, туристлар, ўқувчи ёшлар, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари учун музей эшиклари очиб қўйилди.  Барчага Темурийлар тарихига оид қизиқарли фактлар, тарихий экспонатлар билан танишишлари учун имконият яратиб берилди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестрнинг чиқиши ҳаммани лол қолдирди. Чунки, оркестр санъаткорлари бу сафар Амир Темур давридаги аскарлар кийимларида чиқишиб, ватанпарварлик куйларини ижро этди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг